Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 182 та ёнғинлар содир бўлди

янв 13 / 2016

alt

Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 32 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 768 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи фуқаронинг уйидаги иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 63 кв.м. майдонида том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғли куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 180 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *