Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 216 та ёнғинлар содир бўлди

фев 10 / 2016

alt

ИИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 216 та ёнғинлар қайд этилган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 421 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 181 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаронинг уйида иситиш печининг дудбурони носозлиги натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи фуқаронинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 75 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида автоматикаси носоз бўлган газ иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдирилиши ва газ босими кўтарилиб кетиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *