Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида содир бўлган ёнғинлар оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлди

янв 27 / 2016

alt

ИИВ ахборот хизматининг маълумотларига кўра, турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 430 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 149 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида яшовчи фуқаронинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик натижасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида уйнинг 25 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ушбу хонадонда яшовчи 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида яшовчи фуқаронинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 72 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси ва унинг ўғли куйиш тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *