Ўтган ҳафта республикада содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаро ҳалок бўлди

апр 13 / 2016

alt

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 342 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 674 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи фуқаронинг уйида очиқ оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик туфайли келиб чиқиб, уйнинг 110 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

ИИВ ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *