Ўтган йилда Қашқадарёда божхоначилар томонидан 254 дона психотроп модда далилий ашё сифатида олиб қўйилди

янв 27 / 2016

alt

Жумладан, 2015 йил 16 октябрь куни Нишон тумани ҳудудида жойлашган темир йўл разъездига келиб тўхтаган Москва-Душанбе йўналишидаги йўловчи поездида йўловчи сифатида кетаётган қўшни давлат фуқароси Музафар Бобохоновга тегишли юклар божхона назоратидан ўтказилганда, ўзи томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, дорилар орасига яширилган 19 дона психотроп таблетка мамлакатимиз орқали Тожикистон Республикасига ноқонуний равишда олиб кетилаётгани аниқланди.

Шунингдек, 2015 йил 19 ноябрь куни Қарши халқаро аэропортига Москва-Қарши йўналиши бўйича учиб келган Ш.Қулиеванинг ҳам қўл юклари рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 50 дона психотроп модданинг ноқонуний равишда юртимизга олиб кирилишининг олди олинди.

Қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *