Гулистонда йил охиригача зах сувларни қочириш ва янги қувурлар ўрнатиш ҳисобига 1,5 млрд сўмлик ишлар бажарилади

дек 21 / 2015

alt

Президентнинг 2015 йил 9 мартдаги “2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва эр ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил охиригача “Дўстлик” канали ва шаҳардаги зах сувларни қочириш, янги қувурлар ўрнатиш ҳисобига 1,5 миллиард сўмлик ишлар бажарилади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишларга ҳам барҳам бериш ишлари жадал кетмоқда, деб ёзилади хабарда.  Бир вақтлар кузатилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати ён-атрофига қўшимча бинолар қуриш, уйга қадаб гаражлар қуриш, чор-атрофини беркитиб олиш ҳоллари бартараф этилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *