Акбар Абдуллаевнинг кўчмас мулки ва "Ўрикзор" бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари аукционга қўйилди

апр 10 / 2019

alt

«E-IJRO AUKSION» электрон аукцион савдо майдончасида суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи очиқ аукционга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Умумий майдони 4,5 га. бўлган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 8 237 126 532.00 сўмни ташкил этади.

alt

Баъзи манбаларда ушбу йирик объект Гулнора Каримованинг жияни Акбар Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилади. Акбар Абдуллаев бир неча йиллар давомида Фарғона вилоятида жойлашган йирик саноат иншоотларини назорат қилиб келгани маълум. Улар орасида Фарғона нефтни қайта ишлаш ва Қувасой цемент заводлари ҳам бўлган.

"Ўрикзор" бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари ярим миллиард сўмга савдога қўйилди

“E-IJRO AUKSION” Электрон савдо майдончасида нархи ярим миллиард сўмдан юқори баҳоланган 3 та автомобил очиқ аукционга қўйилди. Аукцион жорий йилнинг 19 апрель санасида бўлиб ўтиши белгиланган.

alt

Аукционга қўйилган автомобиллар одатда шахсий коллекция учун йиғиладиган тарихий (антиквар) уловлар сирасига киради. Улар 648 483 546 сўмлик М-103 русумли автомобил ва нархи 527 593 963 сўм кўрсатилган BMW 511 ҳамда 600 217 528 сўм баҳоланаёган TRIUMPH русумли автомобиллар очиқ аукционда сотилиши кутилмоқда. 

alt

Мазкур автомобиллар хатланган мол-мулк бўлиб, ишончли манбалар уларнинг ҳақиқий эгаси собиқ “Ўрикзор” даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли экани айтилмоқда.

alt

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дмитрий Лимга тегишли бўлган Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган кўчмас мулк объекти ҳам савдога қўйилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *