Гулнора Каримованинг адвокати мижозининг аҳволи яхши эмаслигини маълум қилди

июн 18 / 2019

Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа яна Тошкентга келди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида хабар қолдирди.
 
Швейцариялик адвокат Каримованинг аҳволи яхши эмаслигини маълум қилди. 
 
"Зангиотадан қайтяпман. Мижозимнинг аҳволи оғир. Қон босими баланд. Ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти", деб ёзади Грегуар Манжа.
 
Адвокат ҳукуматдан бу тарзда ушлаб туриш бас қилинишини сўраган.
 
Аввалроқ, адвокат мижозига тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ва унга руҳий босим ўтказилаётгани ҳақидаги хабарини Ўзбекистон Бош прокуратураси рад этганди ва Гулнора Каримованинг аҳволи қониқарли эканини таъкидлаганди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *