Гулнора Каримованинг Сижжакдаги қароргоҳи триатлон федерациясига берилади

июл 25 / 2019

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда триатлон спортини ривожлантиришга қаратилган қарори умумҳалқ муҳокамасига қўйилди. Ҳужжатда қайд этилишича, Гулнора Каримовадан мусодара қилинган Бўстонлиқ туманида жойлашган "Сижжак" оромгоҳи ва ундаги суднинг қарори билан давлат фойдасига ундирилган барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилади. 
 
Оромгоҳ негизида федерациянинг ўқув-машғулот базаси ташкил этилиши режалаштирилган, бунга 15 млрд сўм ажратилган. Оромгоҳ ҳудудида меҳмонхона, учта бассейн, амфитеатр, коттеж ва бошқа бинолар мавжуд.
 
 
Март ойида Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси этиб президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари, Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров сайланган эди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *