Ўқувчиларнинг молиявий саводхонлиги оширилади

окт 26 / 2019

alt

Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида “Бутунжаҳон жамғариш куни” (31 октябрь) муносабати билан 30-31 октябрь кунлари республикамизнинг бир қатор умумтаълим муассасаларида тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилади.

Бунинг учун республикамизнинг барча ҳудудларидан 132 та банк филиаллари умумтаълим мактабларига бириктирилди. 

Тадбир доирасида республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган тижорат банкларининг малакали мутахассислари томонидан умумий ўрта таълим мактабларида “Омонатлар нима ва нима учун уларга эҳтиёж бор?”, “Нақд пулсиз тўловлардан фойдаланишнинг афзаллиги” каби долзарб мавзуларда очиқ дарслар ташкил этилади.

Бундан ташқари, тадбир давомида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун тижорат банкларида “Очиқ эшиклар куни” ўтказиш режалаштирилган.

Ўқувчиларнинг молиявий саводхонлиги ҳамда уларнинг иқтисодий-молиявий билимларга қизиқишини янада ошириш мақсадида мактаб миқёсида турли танловлар ташкил этилади. Тадбирлар давомида энг билимли, ижодкор ўқувчилар совғалари билан рағбатлантирилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *