"Ўз ватанингда ишлаш, ота онанг, оиланг бағрида бўлиш барибир завқли"

фев 18 / 2019

alt

Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида “Ёшлар-муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” мавзусида хорижда ишлаб яшаш манзилларига қайтиб келган ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати UZ24’га хабар қилди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад: Хорижда ишлаб, яшаш манзилларига қайтиб келган ёшлар билан ишлаш, ўз вақтини меҳнат қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, шахсий томорқадан самарали фойдаланиб, юқори даромад олиш бўйича билимларини ошириш, муносиб меҳнат саломатлик ва гигиена диний-маърифат йўналишларида давлат ва жамоат ташкилотлари билан мулоқот имкониятини яратиш, Ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун амалий кўмак беришдан иборат.

alt

– Ўз ватанингда ишлаш, ота-онанг, оиланг бағрида бўлиш барибир завқли ва шу билан бирга хавфсиз, очиғини айтганда мен ҳам чет элга ишлаш учун кетмоқчи эдим. Бугунги учрашувдан сўнг ватанимда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги пайдо бўлди. Ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлардан олмоқчиман, – дейди тадбир иштирокчиси Хуршид Авалбоев.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *