ЎзА Танзила Норбоевани "Йил одами" деб эълон қилди

янв 17 / 2020

alt

“Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) томонидан “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.​

“Энг фаол давлат арбоби” — Ўзбекистонда йил одами сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева эътироф этилди.​

Танзила Норбоева 1956 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да филолог мутахассислиги бўйича таълим олган.

Меҳнат фаолиятини 1974 йил Шаҳрихон туманидаги ўрта таълим мактабида ўқитувчилик билан бошлаган.

1975-1995 йиллар давомида таълим муассасалари, ташкилотларда турли лавозимларда ва Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган.

1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, 2016-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлади.

2019 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига тайинланди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *