Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

фев 16 / 2016

alt

«Global Firepower Index» рейтингида 126 мамлакатнинг қўшинлар сони, қуруқлик, ҳаво ва денгизда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган ҳарбий техника миқдори сингари 50 га яқин турли омиллар ҳисобга олинган.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон 126 мамлакат ичида 54-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасида Россия (2-ўрин), Украина (25-ўрин) ва Беларусь (45-ўрин)дан кейинги 4-ўринда қайд этилди.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон биринчи бўлди. Рейтингда Қозоғистон 66-ўрин, Қирғизистон — 78, Тожикистон — 81, Туркманистон — 90-ўринни банд этди.

Энг қудратли армиялари рейтингида АҚШ етакчилик қилди. Ундан кейинги ўринларда Россия, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Жанубий Корея, Германия, Япония, Туркия жой олди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 420 танк, 166 самолёт, 715 ҳарбий машина ва аскарлар ҳамда бошқа техникаларга эга.

  • МехмонАбдусаттор
    16 феврал 2016, 13:02

    Янада кучликрок бул она юртим сенга жоним фидо ота юртим

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *