«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Мустақиллик байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилди

авг 01 / 2019

alt

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» мустақилликнинг 28 йиллиги нишонланиши муносабати билан республика ичидаги барча авиақатновлар чипталарига чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
 
Чегирмалар 31 августдан 3 сентябргача амал қилади.
 
Якка йўловчиларга 30 фоизлик, сайёҳлик гуруҳлари (беш ва ундан ортиқ киши), мактаб, коллеж, лицейлар ўқувчилари ва ОТМлар талабалари, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа идоралар тизимидаги махсус ўқув муассасалари тингловчиларига 40 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.
 
Икки ва ундан ортиқ кишидан иборат оилалар — эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари; 18 ёшгача фарзандлари бўлган ота-оналар; нафақахўр ва ногиронлар 50 фоизлик чегирмадан фойдаланиши мумкин.
 
1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларга ҳам 50 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *