Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди

янв 13 / 2016

alt

Университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этган тадбирда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Алишер Вахабов сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу тарихий кун билан қутлади.

ЎзДЖТУ раҳбарияти ва фаол талабаларнинг табрик сўзларидан сўнг бинонинг ички тузилиши, янги турдаги инновацион хоналар ва кампусдан ўрин олган объектлар билан танишиб чиқилди. Бу ҳақда университетнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.
alt

alt

Таъкидлаш лозимки, 2013-2015 йиллар давомида ЎзДЖТУ моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасида 8 та объект қурилиши, реконструкцияси ва капитал таъмирланиши инвестиция дастурига киритилди.

Фото: Facebook.com

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *