Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров вафот этди

янв 01 / 2016

alt

Бу ҳақда марҳумнинг ҳамкасби Муслимбек Йўлдошев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

“Азизлар, қадрдонлар. Менинг дўстим, қадрдоним, юртимизнинг жафокаш бир санъаткори - Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида тўсатдан оламдан ўтди. Яқинларига чиройли сабр сўрайлик, биладиганларимиз эса унинг ҳаққига икки калима Қуръон тиловат бахшида қилайлик...”, деб ёзади Муслимбек Йўлдошев.

Абдумўмин Ўтбосаров кеча, 31 декабрь оқшомида Ўзбекистон Президентининг халқимизга йўллаган Янги йил табригини телевидение орқали ўқиб эшиттирган эди. Бу унинг фаолиятидаги энг сўнгги иши бўлиб қолди.

UZ24 таҳририяти марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этади.
 

  • Мехмон
    02 янвuary 2016, 10:20

    Жойлари Жаннатда бўлсин. Аллоҳ рахматига олсин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *