Ўзбекистон ОАВ эркинлиги рейтингида 160-ўринда: Айрим сайтларга кириш муаммолари борасидаги фактлар ўрганиб чиқилади

апр 18 / 2019

alt

 
Ўзбекистон ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича рейтингида 160-ўринда қайд этилди. Рейтингнинг илк поғонасидан Норвегия, ундан кейин Финляндия, Швеция жой олган. Биринчи ўнликка Нидерландия, Дания, Швейцария, Янги Зеландия, Ямайка, Бельгия ва Коста-Рика киритилган.
 
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Тожикистон (161-ўрин) ва Туркманистон (180-ўрин) эгаллаган. Қозоғистон 158-, Қирғизистон эса 83-ўринда.
 
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Аарлем Дезир ўз баёнотида Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларини блокировка қилинишидан ташвишда эканлигини билдирган ва маҳаллий ҳукуматни блокировка қилишни тўхтатишга чақирган. Бунга мисол тариқасида Фергана, Озодлик, Eurasianet.org, AsiaTerra, Uzmetronom ва бошқаларни кўрсатган.
 
Ўз навбатида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов мазкур баёнотга қуйидагича муносабат билдирди:
— Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги жамиятни демократлаштириш, мамлакатда ОАВнинг ролини ошириш ва ошкораликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВ ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, журналистлар мавқеи ва давлат органлари очиқлик даражасини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
 
Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили А. Дезирнинг баёнотини билан танишиб чиқди ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқади.
 
Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан ҳар қандай масалада мулоқот қилишга ва ахборот соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга доимо тайёр.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *