"Ўзбекистон почтаси" орқали юборилган хатлар манзилга етиб бормасдан йўқ бўлиб қолмоқда

дек 30 / 2015

alt

Ўтказилган назорат натижаси жўнатилган оддий назорат хатлари манзилга етиб бормасдан йўқолиши, алоқа бўлимига келиб тушгандан кейин олувчиларга кечиктирилиб етказилиши ҳамда буюртмали хатларни қабул қилишда «Почта қоидалари» талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумот камчиликларни бартараф этиш ҳамда тегишли чоралар кўриш учун «Ўзбекистон почтаси» компанияси Тошкент филиалига тақдим этилган ва бажарилиши Инспекциянинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан назоратга олинган.

Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ахборот хизмати хабар қилади. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *