Ўзбекистон Стокгольмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқилов ҳақида расмий маълумот берди

апр 14 / 2017

alt

Ўзбекистон Стокгольмдаги терактни содир этган Раҳмат Оқилов ИШИД аъзоси бўлганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистлар билан учрашув вақтида маълумот берган.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Раҳмат Оқилов Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида юк машинасини одамлар устига ҳайдаши оқибатида 4 киши қурбон бўлиб, 15 киши жароҳат олди.

Кўп вақт ўтмасдан маҳаллий полиция ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловни ушбу теракт ижрочиси сифатида гумон қилиб қўлга олинди ва у ўз айбига иқрор бўлди. 

Самарқандда 1978 йилда туғилган Раҳмат Оқилов 2014 йили Швецияда доимий яшаш учун сўров берган, бироқ 2016 йилда унинг сўровига рад жавоби берилган ва у депортация қилиниши лозим эди. 2017 йил февралида у мамлакатдан чиқариб юбориш учун қидирувга берилган.

«Самарқанд ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Стокгольм шаҳридаги терактни содир этган Оқиловга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши очилган ва Европадаги шерик давлатлардан бирининг махсус хизматига тегишли чора кўриш учун юборилган», деган Комилов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    16 апрел 2017, 16:36

    Мана шундай кимсалар!, инсон деб хам булмайди буларни, ВАТАНимизга хиенат килмакда! Куда шундай кимсаларга олий жазоларини бергай илохим!

  • Бухоро.Мехмон
    15 апрел 2017, 21:15

    Бу ерда узбекистонимизга карши душманларнинг кули борга ухшайди.Бу вокеадан кейин узбекистонимизга гастрабайтерлар оркасидан окиб келаётган пуллар кискариш эхтимоли булади,натижада бир томондан моддий ахволимиз ёмонлашади.Душманларимизга эса бизнинг моддий ожизлигимиз керак.Яъни энди тирикчилик эвазига четга чикаётган узбекистонликлар аввалгидай эркин мехнат кила олмайдилар,улар хар томонлама таъзийк остида мехнат килишади,яъни энди чет давлатларда узбеклардан шубхаланишади.Иккинчи томондан айрим бошкача фикрлайдиганларнинг бухтонлари сабаб булиб узбеклар томонидан уюштирилган террористик харакат кайси давлатда содир килинган булса уша давлат билан дустлигимизга путур етиш эхтимоли тугилиши мумкин.Узбекистонимизнинг обрусини тиклаш жуда-жуда кийин...айрим туман хокимлари,ИИБ органлари ходимлари хонадонма-хонадон юриб одамларнинг кунглини топсин,ёшларнинг шу йулга кирмаслиги чораларини курсин. Худо курсатмасин яна 10та шундай узбек томонидан 10 та давлатда шунака иш содир булса тинчлигимиздан хам шубхаланадиган булиб коламиз.Президентимиз МИРЗИЁЕВНИНГ айтганлари хеч кайсиси тулик ижро килинмаяпти.У Инсон жуда ёлгизлик килаяптилар,оркаларидан эса кандайдир группалар мамлакатимиз ичкарисида уларнинг чикарган карорларига карши харакатлар килаяптилар.

  • Мехмон
    15 апрел 2017, 15:30

    Мазза килиб жонажон Узбекистонда яшаса булмайдими хамма шароитлар борку эссиз йигит

  • Мехмон
    14 апрел 2017, 19:04

    Нима азоб шуларга

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *