Ўзбекистон сув омборларида ёмғирлар ҳисобига сув миқдори икки баробарга ошди

апр 26 / 2019

Похожее изображение

Ўзбекистондаги сув омборларида 12 миллиард 400 миллион куб миқдорида сув мавжуд бўлиб, уларнинг 2 миллиард куби ушбу апрель ойидаги ёмғирлар ҳисобига тўлган. Бу ўтган йилгига нисбатан икки баробар кўп дегани. Халқаро Пресс-клубнинг қишлоқ хўжалигига оид навбатдаги сессиясида Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Равшан Мамутов бу ҳақда маълум қилди.
 
Унинг айтишича, жорий йил йирик сув омборларидан бири бўлган Чорвоқ сув омборида сув миқдори 1 млрд кубдан ошган, июнь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар сув миқдори 1 млрд 700 млн кубга чиқиши кутилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *