Ўзбекистон "Talgo - 250" тезюрар поездидан яна иккита олади

мая 14 / 2019

alt

Ўзбекистон "Talgo - 250" тезюрар поездидан яна иккита олади. Шунингдек, қўшимча тўртта вагон ҳам олинади. Бу ҳақда uzdaily хабар қилди.

Ўзбекистон ҳукумати "Ўзбекистонда, темир йўлларда йўловчи ташишни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш доирасида иккита Talgo - 250 тезюрар поезди ва яна қўшимча тўртта вагон сотиб олиш ҳақидаги қарор"ни қабул қилди. Унга кўра "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Patentes Talgo S.L.U." компанияси билан музокара олиб борди ва мамлакатимизга яна иккита "Talgo - 250" тезюрар поезди ва қўшимча тўртта вагон етказиб бериш ҳақида келишувга эришилди.

Келишувнинг умумий миқдори 57.5 миллион еврога баҳоланди. Келишувга кўра испан компанияси иккита тезюрар поезд ва тўртта вагондан ташқари, аввал олиб келинган шу турдаги поездларга сервис хизмати кўрсатади ва эҳтиёт қисмлар етказиб беради.

Келишувга кўра, поездлар 2019-2021 йилларда етказиб берилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *