"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ яна иккита "Тальго" поездини харид қилади

янв 28 / 2016

alt

Хусусан, Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўли қурилишини якунлаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электровозлар харид қилиш ва Самарқанд – Бухоро йўналишида уларнинг қатновини йўлга қўйиш, Поп – Қўқон – Андижон ва Қарши – Термиз темир йўл линияларини электрлаштириш ишларини давом эттириш режалаштирилган.

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2015 йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ҳамда 2016 йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди

Маълумотларга кўра, 2015 йилда темир йўл орқали юк ташиш ҳажми 2014 йилдагига нисбатан 2,5 фоизга ортган. 20 миллион 7 мингдан ортиқ йўловчи ташилган. 347,7 миллион долларга тенг экспорт хизматлари кўрсатилиб, тизим корхоналарида 388,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми 323,8 миллиард сўмни ташкил қилган. 

2015 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форуми доирасида яна иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тальго” поездини харид қилиш юзасидан испаниялик ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзоланди. 

– Йўловчи вагонлари сони яна иккитага ортади, – дейди юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш ва фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Олим Қурбонов. – Натижада икки локомотив, ўн йўловчи вагони ва вагон-ресторандан иборат янги поездда йўловчи ўрни 72 тага кўпайиб, жами 287 йўловчи ташиш имконини беради. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *