Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар ўнталигига киритилди

июл 17 / 2019

 

Numbeo портали томонидан 2019 йилда яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар рейтинги тузилди.
 
Рейтингга дунёнинг 136 та мамлакати киритилган бўлиб, Кайман ва Бермуд ороллари, кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия ва Американинг Виргиния ороллари яшаш учун энг қиммат давлатлар деб топилган. 
 
Энг қиммат шаҳарлар сифатида Швейцариянинг Базель, Цюрих, Лозанна, Женева ва Берн, Норвегиянинг Ставангер, Осло, Тронхейм ва Берген, шунингдек, Нью-Йорк қайд этилган.
 
Тунис, Сурия, Ҳиндистон, Афғонистан ва Покистон энг арзон давлатлар деб топилган. Ўзбекистон бу рейтингда 131-ўринни эгаллаган.
alt
 
Рейтингни тузишда давлатдаги уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *