Ўзбекистонда энг харидоргир автомобиль маркалари эълон қилинди

фев 02 / 2017

alt

OLX эълонлар сервиси таҳлилчилари 2016 йил  статистикасини  ўрганиб чиқишди ва қайси автомобиль маркалари кўпроқ сотилганлигини аниқлашди.

Биринчи ўринни сўзсиз Chevrolet маркаси эгаллади. Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистон худудида йиғилувчи бу автомобиль маркасига интернет орқали амалга оширилган барча харидларнинг 56 фоизи тўғри келди. Бу марка автомобилларининг онлайн нархи бир неча минг доллардан бошланади.

ВАЗ маркали автомобиль уч марта пастроқ кўрсаткични  кўрсатди. «Жигули»  нархи OLXда бир неча миллион сўмдан бошланади. Учинчи ўринга Daewoo маркаси сазовор бўлди.

Бешталикка, шунингдек, бир-бирига мутлоқ ўхшамайдиган ишлаб чиқарувчилар: Германиянинг Mercedes ва Россиянинг  ГАЗ маркалари киритилди. Улар яқин натижаларга эришган: ҳар иккала марка ҳисобига 2016 йилда амалга оширилган муваффақиятли битимларнинг тахминан 2 фоизи тўғри келган.

Ўнталикни барча харидларнинг 0,7 дан 2 фоизгача улуши тўғри келган маркалар якунлади. Улар орасидан энг илдамлари — немис BMW ва Россиянинг «Москвич» маркаларидир. Ундан кейин Жанубий Кореянинг яна бир вакили – Hyundai. Энг охирги ўринларни эса Япония давлатининг вакиллари— Nissan ваToyota маркалари эгаллади. Улар ҳисобига барча битимларнинг  0,8 фоизи тўғри келди.

OLX маълумотларига кўра, Ўзбекистонда харид қилинадиган авто маркаларининг 2016 йил ТОП-10 талиги:

1.         Chevrolet

2.         ВАЗ

3.         Daewoo

4.         Mercedes

5.         ГАЗ

6.         BMW

7.         Москвич

8.         Hyundai

9.         Toyota, Nissan

10.       ЗАЗ

alt

OLX маълумотларига кўра, Ўзбекистонда энг харидоргир авто моделларининг 2016 йил ТОП-10 талиги:

1.         Chevrolet Spark

2.         Chevrolet Lacetti

3.         Chevrolet Nexia

4.         Chevrolet Matiz

5.         Chevrolet Cobalt

6.         DaewooMatiz

7.         ChevroletCaptiva, DaewooNexia

8.         ВАЗ 2106

9.         Chevrolet Malibu

10.       Chevrolet Epica

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *