Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

авг 19 / 2019

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика марказидан хабар беришларича, 18 август куни Тошкент вақти билан 20:46 Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилган.
 
Зилзила эпицентри Тошкентдан 314 километр жануби-ғарбда 30 километр чуқурликда жойлашган, магнитудаси 4,2 га етган. 
 
Ерости силкинишлари Ўзбекистоннинг фақат учта ҳудудида сезилган. 
 
▪️Жиззах (зилзила марказидан 144 км узоқликда) — 2 балл;
▪️Самарқанд (зилзила марказидан 79 км узоқликда) — 2 балл;
▪️Қарши (зилзила марказидан 114 км узоқликда) — 2 балл.
 
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *