Ўзбекистонда фермерларнинг 85-94 фоизи ер участкаси, кредит ва қишлоқ хўжалиги техникасини олишда қийинчиликларга дуч келмаган - Ижтимоий сўров

фев 02 / 2016

alt
Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тажрибали тадбиркорлар, турли мулкчилик шакли, йўналиш ва соҳалардаги корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Сўров натижалари шуни кўрсатдики, тадбиркорлар ва фермерларнинг аксарияти мамлакатимизда яратилган ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолайди.
Сўров натижаларидан маълум бўлишича, корхоналар қонунчиликда белгиланган муддатлар доирасида рўйхатдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, аксарият фермерлар (85-94 фоизи) ер участкаси, кредит ва қишлоқ хўжалиги техникасини олишда қийинчиликларга дуч келмаган. Тадбиркорларнинг кўпчилиги (80,9 фоизи) лицензиялаш жараёни соддалаштирилгани, шунингдек, рухсат ёки лицензия олиш ошкора амалга оширилаётганини таъкидлади.
Сўров мамлакатимизда тадбиркорларнинг давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларида ҳуқуқ устуворлиги принципига амал қилинаётганини кўрсатди. Масалан, аксарият сўров қатнашчилари сўнгги йилларда текширувлар сони камайганини қайд этди. 73,6 фоиз тадбиркорларнинг фикрича, текширувлар асосан профилактика хусусиятига эга бўлиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатишга қаратилмоқда. Бу ҳақда «Ижтимоий фикр» маркази материаллари асосида ЎзА ёзади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *