Ўзбекистонда илк "Битирувчилар жамғармаси" ташкил этилди

июн 13 / 2019

alt

Марказий Осиёда ягона ҳисобланган, юксак салоҳиятли кончиларни тайёрлашга ихтисослашган Навоий давлат кончилик институтида янги жамғарма – битирувчилар жамғармаси ташкил этилди. 

Жамғарма маблағлари  иқтидорли, билимли ўқувчи ва талабаларнинг ўз билимларини янада мустаҳкамлашлари учун зарур бўладиган ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозлар харид қилиш, иқтидорли, билимли талабларнинг ўз устида ишлашлари ва билимларини мунтазам ривожлантиришга интилишларини моддий қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш, талабаларнинг туманлар, виляотлар , республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган турли мусобақаларда фаол иштирокини таъминлаш,, кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи ўқувчи ва талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш каби қатор мақсадларга йўналтирилиши кўзда тутилган.

— Бугунги кунда олийгоҳда 300 дан ортиқ профессор ўқитувчилар 3000 дан зиёд талабаларга таълим бермоқда,-  деди НКМК Бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов. —   Олийгоҳимиздан юксак илмий салоҳият эгалари чиққан. Ёш фан докторлари, ёш акдемиклар билан бугун ҳалқли равишда фахрланамиз.  Кончилик институтини   битирган 1000 дан ортиқ кадрларнинг 258 нафари бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинатида меҳнат қилмоқда. Олийгоҳни доимо қўллаб турамиз.  Янги замонавий бинога эга бўлган   институтга яқинда  6 миллион АҚШ долларига замонавий лаборатория жиҳозлари сотиб олинди,  2 миллиард сўмлик  компьютер жиҳозлари  олинди. Педагогларни рағбатлантириш учун комбинат томонидан 11 миллиард сўм ажратилди. 

Олийгоҳда  Битирувчилар кенгаши ҳам тузилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *