Ўзбекистонда суратга олинган тасвирлар Индонезияликларнинг севимли видеоролигига айланди

сен 17 / 2018

alt

NetTV телеканали тасвирчиси Реза Ривалда Ўзбекистонда суратга олинган энг яхши тасвирларни тўплаган ҳолда мамлакатимиздаги зиёрат-туризм салоҳиятини Индонезия томошабинларига ажойиб видеоролик орқали кўрсатиб, мухлислар қалбини забт этишда давом этмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

alt

NetTV телеканали март ойларида Ўзбекистон ҳақида иккита кўрсатув тайёрлаган эди. Улардан бири Самарқанд ва унинг сайёҳлик салоҳиятига бой ислом маданияти меросига бағишланди.

alt

22 май куни эфирга узатилган ушбу лавҳаларни Индонезия бўйлаб 180,000 дан ортиқ оилалар томоша қилди. Шунингдек, NetTV’нинг Youtube’даги кузатувчилари ҳам ушбу кўрсатувни кўришган. Уларнинг сони 1.7 млн одамни ташкил этади.

Иккинчи кўрсатув Тошкент ҳақида бўлиб унда Ҳасти Имом комплекси, Мўйи Муборак музейи, Чорсу бозори, Амир Темур хиёбони ва Тошкент метрополитени ҳақида лавҳалар тайёрланди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *