Ўзбекистонда Қорбобо, Татаристонда Қиш Бобо, Россияда Дед Мороз... Бошқа халқлардачи?

дек 31 / 2015

alt

“National Geographic Россия” нашри Ўзбекистонда Қорбобо деб аталувчи қаҳрамон собиқ Иттифоқ мамлакатлари халқларида яна қандай номланиши ҳақида маълумот берди.

Белорус халқи уни Зюзя деб аташади. Бу сўз “совуқ қотмоқ, совуқдан қалтираш” деган маънони англатади. Зюзя — узун соқолли, ўрмонда яшовчи, эгнига оқ пўстин кийган, қўлига узун темир ҳасса ушлаган ҳолатда тасвирланади.  

alt

Татаристонда Қиш Бобо дейишади. У 21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси туғилган кунини нишонлайди. Афсоналарга кўра, айни шу кунда Тангри худоси туғилган, “Қиш Бобо” унинг фольклор исмидир.  Ҳозирги кунда Қиш Бобонинг ҳамроҳи - қизи Қор Қиз ҳамда Шарқ афсона ва эртакларининг қаҳрамонлари - Шўрали, Тоҳир ва Зуҳра, ялмоғиз кампир, шайтон сингари сеҳргар зотлар иштирокида томошалар ўтказилади.

alt  

Молдавияликлар Мош Крэчун (Moș Crăciun) деб атайди. Афсоналарга кўра, Крэчун исмли чўпон оиласи камбағал бўлишига қарамай, Биби Марямни асраб олади. Чўпон ўлимидан сўнг қишки байрамлар олдидан болаларга совға берувчи меҳрибон, эртакчи сеҳргарга айланади.

alt

Эстониянинг Қорбобоси Йыулувана (Jouluvana) деб аталади. Қишки байрам кунлари Таллин майдонида Йыулуван болалар ва ота-оналарни кутиб олади, уларнинг орзуларини тинглайди ва ширинликлар улашади.

alt

Қорбобонинг яна бошқа халқларда қандай аталишини эса қуйида билиб оласиз:

• Озарбайжон: Шахта Бобо;

• Олтой: Соок-Таадак;

• Арманистон: Дзмер Папи ёки Каханд Папи («Қиш Бобо»);

• Грузия: Товлис дада ёки Товлис бува;

• Қозоғистон: Аёз-ота ва Кыдыр-Ату;

• Латвия: Салавецис;

• Литва: Каледу Синелис;

• Тожикистон: Бобои Барфи («Қорбобо»);

• Туркманистон: Аёз Бобо;

• Украина: Авлиё Миколай ёки Дід Мороз;

• Ёқутистон: Чисхан ёки Эхээ Дыыл ва ҳакозо.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *