Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

мая 17 / 2019

alt

17 май куни тонгда Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд қилинишича, 2019 йил 17 май куни Тошкент вақти билан 05:39да (17.05.2019 00:39 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлган.

Координаталар 38,13 градус шимолий кенглик, 67,50 градус шарқий узунликда қайд қилинган. Зилзила магнитудаси М=3,8ни ташкил қилган. Чуқурлик ҳ=5 км. Тошкентгача масофа жанубий йўналиш бўйича 378 км.ни ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши Термизда (103 км) 2 баллни ташкил этган.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *