Ўзбекистондаги аксарият меҳмонхоналарда ҳамон жуфтликлардан никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмоқда

мая 23 / 2019

alt

Республикамиз ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш қоидалари: брон қилиш, ташриф буюрувчиларни расмийлаштириш, никоҳ муносабатларидан қатъи назар жой бериш, бепул хизматлар доираси ва бошқаларни белгиловчи намунавий низом қабул қилинди.
 
Унда белгиланишича, меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар кўрсатилиши лозим.
 
UZ24 таҳририяти паспортида муҳри бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига меҳмонхона хизматлари кўрсатилиши ёки йўқлигини билиш мақсадида 4 та меҳмонхона (Тошкент, Самарқанд, Бухоро) билан боғланди. Wyndham, Grand Atlas (Тошкент), Chor Minor (Бухоро), Hotel Grand Samarkand (Самарқанд) орасида фақат Бухородаги меҳмонхонада меҳмонларни никоҳ шартномасисиз қабул қилиниши маълум бўлди. Меҳмонхона ходимининг таъкидлашича, янги қоидалар билан танишилган ва улар билан ишлашга тайёр. 
 
Пойтахт меҳмонхоналари боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси бўлганида ҳам жуфтликларни қабул қилишни қатъиян рад этди. Қайсидир меҳмонхона вакили бундай қоида йўқлигини айтаётган бўлса, яна бири текшириш келса, муаммолар юзага келишини айтмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *