Ўзбекистондаги энг яхши ва ёмон ҳокимлар рўйхати тузилди

июл 30 / 2019

alt

"Қўшни маҳалла" Telegram-канали обуначилари ўртасида вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг фаолиятини баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказди.

Натижаларга кўра, қуйидаги ҳокимлар энг кўп "Зўр" овозига эга бўлди:

1. Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти) - 48%

2. Хайрулла Бозоров (Наманган вилояти) - 34%

3. Шуҳратбек Абдураҳмонов (Андижон вилояти) - 31%.

"Ўртача" баҳосини олган ҳокимлар:

1. Эргаш Салаев (Жиззах вилояти) - 43%

2. Қобул Турсунов (Навоий вилояти) - 41%

3. Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё вилояти) - 41%

4. Рустам Холматов (Тошкент вилояти) - 41%.

Фаолияти "Ёмон" дея баҳоланган ҳокимлар:

1. Шуҳрат Ғаниев (Фарғона вилояти) - 63%

2. Фарҳод Эрманов (Хоразм вилояти) - 60%

3. Зафар Рўзиев (Қашқадарё вилояти) - 58%.

Ўзбекистонликларнинг фикрича, бугунги кунда энг яхши ҳоким Самарқанд вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов, энг ёмони Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, - деб ёзади nuz.uz.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фаолиятига 11 минг нафар овоз берувчилардан 55%и "Ёмон", 27%и - "Зўр" ва 17%и - "Ўртача" деб баҳо берган. 

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *