Ўзбекистонлик ҳарбийлар "Алабино"да. "Танк биатлони"га якуний тайёргарлик бошланди

июл 29 / 2019

alt

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинларининг Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган мусобақаларида иштирок этиш учун белгиланган манзилга етиб борди.

Айни дамда ҳамюртларимиз Москва вилоятидаги“Алабино” дала-ўқув майдонида “Танк биатлони” ва “Дала ошхонаси” мусобақасигасўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Бу ҳақда жараёнларда бевосита иштирок этаётган Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

“Танк биатлони” мусобақасида илк бор иштирок этаётган ҳамюртларимиз 13 та жамоа билан куч синашади. 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *