Ўзбекистонлик футболчи вафот этди

фев 20 / 2019

alt

Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиев 37 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

Сирожиддин Сайфиев узоқ вақтлардан буён ўпка саратони касаллиги билан оғриб келаётганди. 2016 йилда саратон ўсимтаси унинг бош қисмида ҳам аниқланган.

Бир неча маротаба турли нашрларда унинг соғлиғини яхшилаш ва даволанишига кўмаклашиш мақсадида «Таслим бўлма, Сирож», «Биз сен билан Сирож» каби акциялар ташкил қилинганди.

UZ24 марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *