Ўзбекистонлик фуқаро номига юборилган жўнатмадаги буюмлар орасида қиймати салкам 5,5 млн сўмлик вино борлиги аниқланди

фев 10 / 2016

alt

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Нукус - Алма-ата” йўловчи поездини божхона назоратидан ўтказиш чоғида қўшни давлат фуқароси томонидан божхона баённомасида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати салкам 2 млн сўмлик 60 литр ҳажмдаги 120 дона спиртли ичимликларни яширин равишда олиб ўтишга урингани фош бўлди.

Шунингдек, “Бошпочтампт” божхона пости ходимлари Италиядан ўзбекистонлик фуқаро номига юборилган почта жўнатмасини амалдаги тартибларга мувофиқ божхона кўригидан ўтказишганда, жўнатмадаги буюмлар орасида қиймати салкам 5,5 млн. сўмлик 24 литр ҳажмдаги 32 дона вино борлиги аниқланди.

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳам ҳаво йўллари орқали алкоголли ичимликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига оид божхона қоидабузарликлари фош этилди.

Жумладан, “Сеул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчига тегишли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу аёл йўловчи божхона декларациясида кўрсатмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмаган салкам 90 литр ҳажмдаги 139 дона соджу алкоголли ичимликларини яширин равишда олиб киришга урингани аниқланди.

Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *