Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро кимё олимпиадасида тўртта медални қўлга киритишди

июл 30 / 2019

alt

21-30 июль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида дунёнинг 85 давлатидан ташриф буюрган 309 нафар иқтидорли ўқувчи иштирокида 51-халқаро кимё олимпиадаси  бўлиб ўтди.
 
Мазкур нуфузли олимпиада иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар учта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали хабар қилади.
 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари Ислом Каримов, Моҳира Болтабоева, Улуғбек Бойирбековлар кумуш ҳамда Тошкент давлат аграр университети академик лицейи ўқувчиси Диёр Ҳайитов бронза медаль совриндори бўлишди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *