Ўзбекистонлик ёшлар #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқди

фев 14 / 2016

alt

Акция 14 февраль куни соат 14:00 дан старт олиши олдиндан маълум қилинганига қарамай, Тошкент вақти билан 07:30 дан бошлаб нафақат Ўзбекистондаги, балки хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик интернет фаоллари #BoburDay ҳештеги илова қилинган кўплаб твитларни ёзишга киришди, деб ёзади “Дарё” нашри.

«Hashtags.org» сайти маълумотларига кўра, соат 14:00 гача ҳештегдан фойдаланган ҳолда 49 минг, кейинги бир соатда эса 72 400 та твит ёзилган.

#BoburDay ҳештеги иштирокида Twitter’да 300 мингга яқин, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида эса 150 мингдан ортиқ постлар қолдирилган. Акция давомида ижтимоий тармоқларда 5 миллионга яқин фикр, мулоҳаза ва муносабатлар билдирилган.

Ўзбекистонлик талаба ёшлар ташаббусини санъаткорларимиз, "Ўзбеккино" МА ҳамда актёрламиз ҳам қўллаб-қувватлаб турди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *