Ўзбекистонлик ёшлар рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада ғолиб бўлди

мар 05 / 2019

alt

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари онлайн олимпиадада ғолибликни қўлга киритди.

Россия федерациясининг Тюмень  давлат университети ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиладиган рус тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш даражасини текширувчи халқаро олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш мазкур университет талабалари муносиб иштирок этди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Нигерия, Вьетнам, Сурия, Колумбия, Тожикистон, Қирғизистон, Венесуела, Жазоир, Жанубий Осетия, Сербия, Малайзия, Миср, Эквадор, Гана, Чад, Марокаш, Афғонистон, Мали, Туркманистон, Мўғулистон, Замбия ва бошқа кўплаб давлатлардан сараланган 104 нафар ёш танловнинг якуний босқичига етиб келди. Улар орасида 20 нафар ўзбекистонлик талабалар ҳам борлиги қувонарлидир.

alt

Талабаларни Тюмень университети мутахассислари баҳолаб борди.

Икки босқичли олимпиадада талабаларнинг рус тилида тинглаб тушуниш, сўзлаш ва мантиқий изчиликда бехато ёзиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Тенг курашлар остида ўтган билимлар беллашувида А ва Б гуруҳларида мутлақ ғолиблик Ўзбекистон вакилларига насиб этди. Б даража бўйича биринчи ўринни Нилуфар Усмонова ва А даража бўйича пешқадамликни Толиб Мамарасулов қўлга киритган бўлса, бошқа кўплаб совринли ўринларга юртимиз ёшлари муносиб кўрилди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Сурия, Тожикистон, Афғонистон, Замбия, Ветнам ва Миср вакиллари қўлга киритди. Танлов ғолибларини танатанали тақдирлаш маросими ҳам онлайн режимида ўтказилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *