Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи "Умра-2016" баҳор мавсуми доирасида Саудия Арабистонига жўнаб кетди

фев 15 / 2016

alt

«Умра-2016» баҳор мавсуми давомида 5500 нафар фуқароларнинг умра зиёратига бориши режалаштирилган.

Бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 8 нафар ишчи гуруҳ, 8 нафар ошпаз ва 27 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.

Ўн кунлик умра сафари давомида ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, «Нур Мавадда» меҳмонхонасида истиқомат қилиши режалаштирилган. Макка шаҳрида эса «Намаа Мавадда» меҳмонхонаси зиёратчиларни кутиб олишга шай ҳолатга келтирилган бўлиб, умрачилар у ерда 7 кун давомида бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўртасидаги келишувга кўра, «Умра-2016» баҳор мавсуми зиёратчиларини кузатиш 15 февралдан 26 мартга қадар давом этади.

 Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими хабар беради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *