Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга кўчиб кетган?

окт 16 / 2018

 

– 9 ой мабайнида 14 минг киши Ўзбекистондан бошқа давлатларга, шундан 48,1 %и Қозоғистонга кўчиб кетган

– Кўчиб келганлар сони 2 мингга яқин киши, шундан 30%и Қозоғистондан кўчиб келган

alt

2018 йил январь-сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 121,7 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларидан, 1,9 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 134,0 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларига, 14,2 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, миграция сальдоси минус 12,3 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 14,9 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 4,1 минг киши), Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,1 минг киши) қайд этилди.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони - 1961 киши.

alt

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони - 14195 киши.

alt

Аввалроқ, Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани айтилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *