Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида замонавий божхона терминаллари қурилади

сен 13 / 2019

alt

2019-2021 йиллар давомида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро ва Фарғона вилоятлари божхона постларига туташ жойларда замонавий божхона терминаллари бунёд этилади. Келгусида мазкур божхона терминаллари орқали кунига 3,4 мингдан ортиқ автотранспорт воситасини ўтказиш имконияти мавжуд бўлади. Бу ҳақда  Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ғофуржон Шукуров Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Қайд этилишича, божхона терминаллари қурилиши Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган. Шунингдек, фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, соҳада Хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими амалиётга жорий қилинди.

Матбуот анжуманида мутахассисларнинг берган маълумотларига кўра, божхоначилар томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида 11 мингдан кўпроқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган бўлиб, улар бўйича 128,4 млрд. сўмлик товарлар ушлаб қолинган.  Жумладан, 31,2 кг гиёҳвандлик воситалари, 26956 дона психотроп таблеткалар, 29 дона қурол-яроғ, 46,4 кг порох, 192,5 минг дона пиротехника маҳсулотлари тўхтатиб қолинган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *