Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Миланда ўтказиладиган BIT – 2016 халқаро кўргазмасида намойиш этилади

фев 10 / 2016

alt

“BIT” дунёдаги энг нуфузли халқаро кўргазмалардан ҳисобланади. Бу йилги форумда 140 дан ортиқ мамлакатдан икки мингдан зиёд фирма ва компания вакиллари, эксперт ва олимлар иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазмада туроператорлар ва сайёҳлик агентликлари, сафари боғлари, экологик, спорт саёҳати, овчилик, меҳмонхона ва транспорт сервиси, озиқ-овқат, соғломлаштириш, оилавий ва тўй саёҳати каби йўналишларга оид ўнлаб бўлимлар иш олиб боради.

“Ўзбектуризм” компаниясидан маълум қилишларича, кўргазмадан ўрин оладиган Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг гўзал масканлари ва тарихий обидалари тасвирланади. Қадимий шаҳарларимиз, юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги альбомлар, буклет ва нашрлар, халқ бадиий ҳунармандлиги ва амалий санъати маҳсулотлари ярмарка иштирокчилари эътиборига ҳавола этилади. Форумга ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти билан ҳам танишиши мумкин.

Компания матбуот хизмати, шунингдек, 2016 йил давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этиладиган кўргазмалар рўйхатини ҳам маълум қилди.

alt

alt

alt

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *