Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари халқаро кўргазмада намойиш этилди

фев 21 / 2019

alt

Xалқаро кўргазмада ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари
 
19-22 феврал кунлари Ўзбекистоннинг тўқимачилик, тикув-трокотаж саноати маҳаллий ишлаб чиқарувчилари Москвада дунё тўқимачилик ва енгил саноати соҳасининг йирик анжуманларидан бири – "Текстильлегпром" 52-федерал товар ва ускуналари ярмаркасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
 25 йилдан буён ўтказилиб келинаётган кўргазмада бу йил дунёнинг 29 мамлакатидан 2000 га яқин мутахассис иштирок этмоқда. Улар орасида мамлакатимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.
 
Ҳар йили саноат корхоналаримиз Россияда ўтказиладиган ушбу кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирок этади. Бу йил соҳанинг 20 га яқин етакчи ишлаб чиқарувчилари ушбу анжуманда қатнашмоқда. Кўргазмада ўзбек брендлари, тўқимачилик, тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари:  пахта иплари,  тайёр матолар,  болалар ва катталар учун кийим-кечаклар,  пайпоқ маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
 
“UZTEX Group” вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жорий йилда ушбу тадбирда  Россия,  Беларус,  Германия,  Ҳиндистон,  Испания,  Италия,  Хитой,  Қирғизистон,  Полша,  Португалия,  Туркманистон,  Туркия,  Арманистон,  Эстония ва бошқа давлатлардан вакиллар иштирок этади. Улар орасида биз – Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ҳам бор.
 
Ушбу кўргазма учун “UZTEX Group”да ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир йўналиши учун алоҳида стендлар яратилди. Ушбу кўргазмада барча йўналишларда тўқимачилик намуналарининг эксклюзив дизайни ишлаб чиқилди. 
“UZTEX YARN” бўлими бўялган ипни тақдим этди, бу эса харидорларни 2019 йилнинг ўрталарида ишлаб чиқарилиши бошланадиган янги лойиҳа билан таништиришга ёрдам берди. Биринчи марта бўялган пахта толаси маҳсулотнинг янги тури намойиш этилди. “UZTEX SOCKS” пайпоқ ишлаб чиқариш имкониятлари ва маҳсулотларини, “UZTEX FASHION” маҳсулотлари қаторида "FADOLLI RICCI" тўплами ҳам айни шу кўргазмада тақдим этилди. “UZTEX HOME” йўналиши бўйича сочиқлари,  стол чойшаблари ва трикотаж буюмлар намойиш этилади. 
 
Кўргазма кунлари Ўзбекистон тўқимачилик саноати вакиллари мамлакатимиз тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш,  экспорт ва сармоявий салоҳияти ҳақида тақдимотлар ўтказишмоқда. Ажратилган стендларга минглаб мутахассислар ва меҳмонлар ташриф буюрди, бир қатор халқаро компаниялар билан музокаралар бўлиб ўтди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *