"Ўзбекнефтгаз" 2019 йил охиригача учга бўлинади

мая 22 / 2019

alt

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жорий йил охиригача учта алоҳида компанияга бўлинади. Улардан бири газ ва нефть ишлаб чиқаради, нефтни қайта ишлаш заводларини бошқаради, иккинчиси нефть қувурларини бошқаради, учинчиси эса газни тақсимлашни назорат қилади. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри компания бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқовга асосланиб хабар қилди
 
Мақолада қайд этилишича, келгуси олти йил мобайнида ушбу лойиҳалар учун 30 миллиарддан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2019 йилнинг биринчи тўрт ойи давомида 1,2 млрд АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (ТХИ) жалб этган, бу эса дастлаб режалаштирилган 550 млн АҚШ долларидан икки баравар кўп, дегани.
 
“Бу йил “Ўзбекнефтгаз” АЖ 43 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Умуман олганда, мамлакат газ қазиб олишни 2018 йилдаги 60 миллиарддан 63,6 миллиард куб метргача, 2025 йилга бориб эса 70 миллиард куб метрга етказишни мўлжалламоқда", дейилади мақолада. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *