ЎзМУ дастурчилари "Эко-мониторинг" дастурини ишлаб чиқди

фев 19 / 2016

alt
Дастур янги қурилаётган саноат объектларини жойлаштиришнинг экологик мақбул вариантларини танлаш, график бошқарув интерфейсига эга, асосий параметрлар ҳамда об-ҳаво ва иқлимий омилларни киритиш учун ойна, ЭҲМда сонли ҳисоб-китоб ўтказиш учун ойна, ўтказилган ҳисоблаш экспериментларини график объектлар кўринишида визуаллаштириш учун ойна каби функционал имкониятларга эга.

Дастурий мажмуадан атмосферанинг экологик ҳолати ва атроф-муҳит муҳофазасини мониторинг қилиш ҳамда башоратлаш муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тадқиқотчи ва мутахассислари фойдаланишлари мумкин.
Ушбу дастур муаллифлари Равшанов Нормахмад, Шарипов Далер ва Ахмедов Дилшотга № ДГУ 03424 рақамли гувоҳнома берилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар беради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *