"Ўзтемирйўлйўловчи" томонидан темир йўл чипталарига овқат пули мажбурий тарзда киритилгани аниқланди

янв 15 / 2016

alt

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Давлат рақобат қўмитасига юқоридаги ҳолатлар юзасидан берган тушунтириш хатларида “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти ва “Вагрест-сервис” шўъба корхонаси томонидан “Шарқ” ҳамда “Насаф” темир йўл поездларида қўшимча хизмат сифатида овқат пули (питания) миқдори 5 335 сўм этиб тасдиқланганлигини, ушбу маблағ чипта нархига қўшилганлигини маълум қилган.

Ваҳоланки, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга мажбур қилишга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

Давлат рақобат қўмитасининг Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси томонидан ушбу қонунбузилишни бартараф этиш бўйича “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамиятига кўрсатма юборилди. Унда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини тугатиш, яъни темир йўл чипталарига мажбурий тарзда киритилган озиқ-овқат пулини олиб ташлаш ва келгусида бу каби камчиликларни такрорламаслик белгиланган.

Шундан сўнг “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти 2015 йил 31 декабрдан бошлаб барча халқаро ва маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездларда кўрсатилаётган хизматларга киритилган озиқ-овқат ва қўшимча сервис хизматларни бекор қилди.

Манба: biznes-daily.uz

  • Мехмон
    18 янвuary 2016, 08:23

    Овқат пули қўшилгани яхши бўлбди. Лекин Вокзалларда бепул аравалар ташкил қилиш керак.(Хоразм).

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *