"Халқ банки"дан 100 минг доллар ўғирлаганлар қўлга олинди

июн 12 / 2019

Картинки по запросу xalq banki

6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100 минг АҚШ доллари йўқлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ хабар қилади.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т. ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.
 
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *