Халқ таълими вазири билан ташкил этилган онлайн мулоқотда 100 дан зиёд саволларга жавоб қайтарилди

янв 17 / 2016

alt

Онлайн мулоқот вазирликнинг расмий форумида ташкил этилиб, унда халқ таълими тизимига оид шикоят, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Мулоқот давомида Улуғбек Иноятов мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, “Баркамол авлод” болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, малака ошириш тизимига оид жамоатчилик саволига онлайн режимда реал вақтда жавоб қайтарди.

3 соатдан кўпроқ давом этган мулоқот давомида фойдаланувчилардан форум, вазирликнинг электрон почта манзили ва “ишонч телефони” га келиб тушган 107 та саволга тезкорлик билан жавоб қайтарилди. Қолаверса, форум иштирокчиларининг соҳани ривожлантириш, таълим-тарбия сифатини яхшилаш, педагог кадрларни рағбатлантириш ва уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида билдирилган таклифлари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Жамоатчилик билан алоқаларни янада яхшилаш, айниқса, интернет тармоғи орқали тезкор ахборот алмашиш тизимини жорий этиш мақсадида бу каби жонли мулоқотларни тез-тез ўтказишга қарор қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *