Халқ таълими вазирлиги Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказди

сен 30 / 2016

alt

"Ўқитувчи - илм ва маърифат, таълим ва тарбия фидойиси" мавзусида ўтказилган тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси М.Шарапова, мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари, турли давлат мукофотлари билан тақдирланган устоз ва мураббийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида ўтган давр мобайнида таълим тизимида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, таълим мазмунини янги сифат босқичига кўтариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида: устоз ва мураббийларни ҳар томонлама рағбатлантириш, улар меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш, таълим мазмунининг сифат ва самарадорлигини кўтариш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Бугун республикамиздаги 9692 та умумтаълим мактабида жами 385 634 нафар педагог кадрлар фаолият кўрсатади. Тизимдаги 4916 та мактабгача таълим муассасасида 55 463 нафар, 301 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида 11 464 нафар, 225 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида 8212 нафар устоз ва мураббийлар фаолият кўрсатмоқда.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *