«Халқлар дўстлиги» метро бекатида йўл ҳақини алоқасиз тўлаш тизими ишга туширилди

авг 08 / 2019

alt

7 август куни Тошкент метрополитенида тажриба тариқасида йўл ҳақини алоқасиз тўлаш тизими ишга туширилди. Йўл ҳақини алоқасиз тарзда тўлаш учун турникет Чилонзор йўлининг «Халқлар дўстлиги» метро бекатида ўрнатилди. Бу ҳақда Spot.uz хабар қилди.
 
Тўловни ушбу усул билан “Оплата картой HUMO. HUMO картаси билан тўланг” махсус ёзуви туширилган турникет орқали, картани ўқиш мосламасига қўйган ҳолда амалга ошириш мумкин.
 
“Ушбу ижобий тажриба август ойи якунига қадар бизга йўл ҳақини алоқасиз тарзда тўлаш тартибини пойтахт метрополитенининг барча бекатларида жорий этиш имконини яратиб беради, деб умид қилиб қоламиз. Алоқасиз тарзда тўлов имконини халқаро тўлов тизимлари карталари фойдаланувчилари учун ҳам жорий этиш келгусидаги режаларимиздан ўрин олган”, — дейди Humo директори Шуҳратбек Қурбонов.
 
Таъкидланишича, янги технология йўловчи кассада жетон харид қилиш ўрнига йўл ҳақини турникет орқали алоқасиз тарзда тўлашни танлаган ҳолда кунига 8 дақиқагача вақт тежайди.
 
Алоқасиз тўловлардан фойдаланган ҳолда метрода бир марта юриш қиймати жетон қийматига тенг.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *